English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар учун мотивацион тренинг
16:25 / 2021-05-17

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтаётган “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” фестивали доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов ёшлар билан мулоқот қилди.

Учрашувда давлат хизмати, агентлик олдида турган долзарб вазифалар ва тақдим этаётган имкониятлар, ёшларни меритократия тамойиллари асосида давлат хизматига жалб этиш, янги авлод кадрларини шакллантиришнинг аҳамияти ҳақида сўз борди.

— Бугун ҳар бир ёш эртага давлат хизматидаги ўрни қаерда бўлишини билиши керак. Нафақат билиши, шу мақсад йўлида тинимсиз ҳаракатда бўлиши лозим, — деди О.Хасанов. — Тараққиёт ўз-ўзидан шаклланиб бормайди. Шижоатли, салоҳиятли ёшларгина бу жараёнларни амалга оширади.

Суҳбат жараёнида Агентликнинг vacancy.argos.uz платформасидан ҳар бир ёш имкониятини синовдан ўтказиши мумкинлиги таъкидланди. Шунингдек, улар бугунги давлат фуқаролик хизматчилари учун яратилган имкониятлар билан ҳам таништирилди.

Учрашувда фаол иштирокчиларга “Лидерлар” китоби тақдим этилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА