Ёшлар учун меҳнат ярмаркаси
Пойтахтимиздаги “Алпомиш” муз саройида “Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида йирик ташкилотлар иштирокида олий таълим муассасалари битирувчи талабалари учун “Kelajak Expo” ҳамда мутахассислик талаб этилмайдиган касблар бўйича “Diplomsiz ish” меҳнат ярмаркалари бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари битирувчиларининг ўз мутахассислиги бўйича иш топишлари ҳамда мутахассисликка эга бўлмаган ишсиз ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган мазкур меҳнат ярмаркаларида 60 га яқин корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги мавжуд бўлган 477 тага яқин бўш (вакант) ҳамда квота иш ўринлари билан қатнашди.


Унда 200 дан ортиқ талаба - ёшлар иштирок этди. Улар ўзларини қизиқтирган касблар бўйича маълумотга эга бўлди ва ишга кириш имкониятига эга бўлди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА