Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ёшлар учун бир кун» – ҳоким бошчилигидаги мутасаддилар жамоага кайфият бағишлади
10:04 / 2022-02-15

Пахтачи тумани «Найман» маҳалласининг ёшлар етакчиси О.Рустамов ташкилотчилиги билан «Саломатлик учун 5000 қадам» марафони уюштирилди.

Унда 200  нафар  мактаб ўқитувчилари, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди.
Бу тумандаги 38-сонли умумтаълим мактабида «Беш муҳим ташаббус» лойиҳаси доирасидаги «Ёшлар учун бир кун» шиори остида бўлиб ўтди.

Эрталабки жамоавий  ҳаракатларнинг кейинги босқичида ўзбек адабиёти тарихида ўчмас из қолдирган улуғ даҳолар – Алишер Навоий ва Бобур ижодига бағишланган адабий-мусиқий дастур намойиш этилди.

Шунингдек, ёш ижодкорлар гуруҳи томонидан «Шоир ҳафталиги» мушоира тадбирининг илк сони  ҳам ўтказилиб, унда ёш шоир Жонтемир Жондор ижодидан намуналар ўқилди.

Тадбирга туман ҳокими М.Ҳамдамовнинг бир гуруҳ раҳбарлар ва мутасаддилар билан келиб қўшилиши, жамоа руҳиятини янада кўтарди. Шундан сўнг ижодкор ёшларга Пахтачи тумани газетаси бош муҳаррири С. Қурбонов томонидан шеърдаги бадиийлик, техника, ташбеҳлардан унумли  фойдаланишга оид маслаҳатлар берилди.
Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёш  шоир Ўлмасбек Самарқандий йиғилганларга  ўз шеърларидан ўқиб берди.

– «Ёшлар учун бир кун» тадбири ҳақиқий фестивалга айланиб кетди. Эшикдан киришданоқ «Меҳр дарахти» психологик ўйини, «Заковат» билимдонлар ўйинининг ўтказилиши, «Шоир ҳафталиги» мушоира тадбири ташкил этилишида шижоат керак аслида, – деди Ў.Самарқандий.

Тадбирнинг Республика ёш ижодкорлар Кенгаши томонидан Пахтачи туманидаги 38- умумтаълим мактабига юборилган  бадиий китобларнинг мактаб жамоасига  совға қилиниши билан якунланиши нур устига аъло нур бўлди.

М.Пирнафасова,
Пахтачи туманидаги  38-умумтаълим мактабининг ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчиси