Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёшлар туризми ҳафталиги” доирасида 314 минг 654 нафар ёшлар саёҳат қилди
16:24 / 2024-01-12

Маълумки, жорий йилнинг 1-10 январь кунлари мамлакатимизда “Ёшлар туризми ҳафталиги” ташкил этилди.

Туризм қўмитаси томонидан Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган ҳафталик доирасида 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўқувчи, талаба ва ёшларга мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилиш имконияти тақдим этилди.  

Туризм қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳафталик доирасида 314 минг 654  нафар 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўқувчи ва талаба-ёшларнинг республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлари ташкил этилди.  

Энг кўп саёҳат Бухоро вилояти бўйлаб ташкил этилган ва унда 54 минг 287 нафар ёш иштирок этган бўлса, Навоий вилоятида 41 минг 337 нафар ўқувчи ва талаба саёҳатга чиққан. 10 кун давомида Маданий мерос объектларига 148 минг 838 нафар, музейларга 74  минг 264 нафар, театрларга 52 минг 124 нафар, кинотеатрларга 36 минг 338 нафар ёшлар ташриф буюрган.  

Шунингдек, мамлакатда тўсиқсиз туризмни ривожлантириш борасида ҳафталик кунларида 5 минг 449 нафар ногиронлиги бор ёшларнинг қадимий шаҳарларга саёҳатлари уюштирилди.  Саёҳат давомида имконияти чекланган ёшларга барча қулайликлар берилди.  

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, ушбу ҳафталик доирасида ёшлар учун йўл ва транспорт харажатларига, театр, кинотеатр ва концертларга киришда махсус чегирмалар берилди. Музей ва маданий мерос объектларига кириш эса мутлақо бепул ташкил этилди.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА