English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар театрининг ижодий фаолияти янада такомиллаштирилади
07:23 / 2023-08-19

Миллий маданиятимиз, айниқса, театр санъатини янада ривожлантириш давлатимизнинг алоҳида эътиборида.

Бу борада белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддилар, тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари Ўзбекистон давлат ёшлар театрида бўлди.

Театрнинг ижодий фаолияти, моддий-техника базаси ва олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг ҳолати ўрганилди.

Маданият вазирлиги ахборот хизматидан маълум қилишларича, Ўзбекистон давлат ёшлар театри биносидаги қурилиш-таъмирлаш ишларини якунига етказиш чораларини кўриш, ижодий жамоа спектаклларини Тошкент шаҳридаги бошқа театрлар бинолари, маданият саройларида намойиш этиш, гастрол сафарларини уюштириш ҳамда театрнинг ижодий фаолиятини янада такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама этилди.

Шунингдек, театр санъати соҳасидаги камчиликларга эътибор қаратилиб, истиқболдаги режалар белгилаб олинди.

Н.Усмонова, ЎзА