French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ташкилотларида нима гап?
15:16 / 2023-10-05

Қарши шаҳрилик Олмос Маҳмудов 2009 йилда туғилган. “Камалак” болалар ташкилоти фаолиятига қизиқиши туфайли мактабга қўйган илк қадамини синф сардори бўлишдан бошлади. 11 ёшда мактаб сардори бўлди ва мактабдаги ёшлар етакчиси билан бир нечта лойиҳаларни бирга ўтказиб, тажрибасини оширди.

12 ёшида эса Қарши шаҳар сардори, 13 ёшида вилоят матбуот ва медиа сардори бўлди. Айнан шу йил унинг ҳаётида жуда катта ўзгаришлар юз берди. Ёшлар иттифоқи тизимидаги сардорлик фаолияти, рус, инглиз тилларини билиши ва лидерлик қобилиятини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан маъқулланиб, Туркия давлатининг Анқара шаҳрида ўтказилган XXI халқаро болалар фестивалида Ўзбекистон делегацияси сафида 7 кунлик саёҳатда иштирок этди. Бу лойиҳа унинг дунёқараши кенгайишида муҳим аҳамият касб этди.

Ўзбекистон делегацияси сафида Хитой халқ Республикасида ШҲТга аъзо давлатлар ўсмирлари ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстликни янада мустаҳкамлаш, буюк келажакни биргаликда яратиш мақсадида ташкил этилган “Ёзги оромгоҳ” ва ШҲТга аъзо давлатларларнинг ёш журналистлари учун жорий йилнинг 14-26 июль кунлари бўлиб ўтган тадбирда қатнашди ва ўз билимларини янада ошириб, бошқа давлатлардаги тенгдошлари билан дўстлашиб, жуда катта мотивация, режа, мақсадлар билан қайтди.

Қарши шаҳридаги Ёшлар маркази биносида бўлиб ўтган 2023 йилги сардорлар форумида Олмос Маҳмудов Қашқадарё вилоят “Камалак” сардори этиб сайланди.

Форумда маҳаллий сардорлар сайловларида ғолиб бўлган талабчан, интилувчан, билимли, шижоатли 224 нафар туман ва шаҳар сардорлари иштирок этди. Муросасиз кечган баҳс ва мунозараларда энг муносиб билимли, лидер, интилувчан, тенгдошлари орасида ўзининг ақл- заковати билан ажралиб турадиган ўқувчи ёшлар ҳакамлар ҳайъати ҳамда тенгдошлари томонидан сайлаб олинди. Вилоят “Иттифоқ” ва “Камалак” ҳамда йўналиш сардорлигига сайланиб, вилоят Сардорлар Кенгаши аъзолигига қабул қилинган ёшларга вилоят лидер ёшлар ташкилоти раҳбарлари омад ва зафарлар тилади. Қашқадарё вилоят сардорлигига сайланган сардорларга, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг диплом ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

[gallery-13874]

Сардорлар Кенгашига сайлаб олинган барча сардорлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ўқувчи ёшлар ўртасида ўтказилаётган барча тадбир лойиҳаларида ёшлар лидерлари қаторида бўлади ҳамда ўз илми, садоқати, кучи, шижоати, ҳаракати ва адолати билан юртимиз равнақи йўлида хизмат қиладиган, халқимизни қадрлайдиган, Ўзбекистонимизни халқаро даражаларда нуфузини оширадиган кучли мутахассислар бўлиб етишади, деб умид қиламиз.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат),
ЎзА мухбирлари