Ёшлар ташкилоти прокуратура билан ҳамкорликда ишлайди
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши ташаббуси билан Гулистон ҳарбий прокуратураси, Сирдарё вилояти Миллий гвардия бошқармаси ҳамкорлигида Гулистон шаҳрида жойлашган Ёшлар маркази биносида ёш ҳарбий хизматчилар, Гулистон давлат университети ҳамда Гулистон давлат педагогика институти талабалари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши раиси Азизбек Раҳмонов, Гулистон ҳарбий прокурори Фарруҳ Жумаев ҳамда Сирдарё вилояти Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ғофуржон Қаюмов ёшлар билан самимий мулоқотда бўлди.



Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгаши ҳамда Гулистон ҳарбий прокуратураси ўртасида ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши юзасидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, Сирдарё вилояти ёшларини ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшлар онгига ватанпарварлик, мардлик туйғуларини сингдиришга қаратилган ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланиб, келгусида бирга амалга ошириладиган бир қатор вазифалар белгилаб олинди.
Ш.Суяров,
ЎзА мухбири