Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёшлар ташаббуслари” марафонига старт берилди
16:01 / 2025-12-05

Бу марафон ёшларнинг истиқболли ғоялари, орзу-интилишлари ва салоҳиятини юзага чиқаришга қаратилган энг йирик ҳаракатдир.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида яшовчи қўллаб-қувватлаш, уларнинг салоҳияти ва истеъдодини ривожлантириш ҳамда рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган мазкур марафон давомида юртимизнинг барча туманларида тадбир ва лойиҳалар тақдимоти ўтказилади.

Жумладан, “Ёш китобхон” танловининг 1-2-босқичлари, “Ёш китобхон оила” танловининг республика босқичи, ўқув марказлари форуми, сардорлар сайлови туман ва шаҳар босқичи, “Мен донорман” акцияси ҳамда имконияти чекланган ёшлар учун инклюзив кўргазмалар ташкил этилади.

Шунингдек, олимлар, IT-мутахассислар, стартапчилар, тадбиркорлар, машҳур спортчилар, санъаткорлар ва контент яратувчилар иштирокида ёшлар учун маҳорат дарслари ва учрашувлар ўтказилади.

Энг иқтидорли, энг фаол ва билимли ёшлар “Ҳудуд қаҳрамонлари” сифатида танлаб олинади.

Гулноза Бобоева, ЎзА