Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар тарбиясига муносиб ҳисса қўшаётган мутахассис
11:24 / 2026-02-17

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарёлик Матлуба Саҳиева 2018 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган. Ёшликда билдирилган юксак ишонч бугун ўз самарасини бериб, у жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган, ташаббускор ва зиёли аёл сифатида намоён бўлмоқда.

Матлуба Саҳиева — психолог, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), таълим ва жамоат бошқаруви соҳаларида катта тажрибага эга мутахассис. Фаолияти давомида Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, олий таълим муассасалари ҳамда вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармасида масъул лавозимларда самарали меҳнат қилган.

Айниқса, оилавий ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш, маънавий-маърифий муҳитни юксалтириш борасидаги фаолияти эътиборга молик. У 60 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар, ўқув ҳамда ўқув-услубий қўлланмалар, монография муаллифи. Илмий изланишлари ёшларда ижтимоий-сиёсий фаолликни шакллантиришнинг психологик жиҳатларига бағишланган.

[gallery-27696]

Қаҳрамонимиз 1991 йилда Термиз туманида туғилган. Олий маълумотни Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Термиз давлат университетида олган. Қатор республика ва вилоят кўрик-танловлари ғолиби.

Айни пайтда Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиалида доцент сифатида фаолият юритиб, ёш авлод тарбияси ва илмий салоҳиятни юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА