Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар тарбиясидаги ҳамкорлик
08:27 / 2026-01-24

Самарқанд шаҳридаги Президент мактаби ҳамда Миллий гвардия чавандозлар мактаби ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Ушбу ҳамкорлик доирасида мактаблар ўртасида нафақат спорт ва маданият соҳаларида тажриба алмашиш, балки ёшлар тарбияси, маънавий ва жисмоний ривожланишига доир бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Бугун ушбу ҳамкорликнинг яна бир қадами сифатида Миллий гвардия чавандозлар мактабининг тажрибали мутахассислари томонидан Президент мактаби ўқувчилари учун тарғибот ишлари ташкил этилди. Тадбир давомида ўқувчиларга чавандозлик спортининг тарихий илдизлари, ўзига хос техника ва услублари, шунингдек, бу спорт тури орқали ёшларнинг жисмоний чидамлилик, тезкорлик ва маънавий камолотга эришиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбирда миллий спорт турларини ривожлантиришнинг аҳамияти, уларнинг жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги роли кенг ёритилди.

Ғ. Ҳасанов, ЎзА