Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар тарбияси: таклиф, тавсия ва мулоҳазалар
22:15 / 2025-08-01

Наманган вилоятида хайрли ишга қўл урилиб, давлатимиз раҳбарининг тавсиясига асосан “Нуронийлар ва ота-оналар кенгаши” таъсис этилди.

“Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов бошчилигидаги мазкур янги тузилманинг дастлабки йиғилишида кенгаш аъзолари таркиби, улар олдига қўйилган устувор вазифалар, фарзандлар таълим-тарбияси каби долзарб масалалар хусусида сўз юритилди. 

Вилоят “Нуронийлар маскани”да ташкил этилган мулоқотда “Долзарб 90 кун” доирасида “Бир нуроний – ўн ёшга масъул” тамойилига мос равишда, турли жиноят ва ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш, “Маҳалла-мактаб-оила” ҳамкорлиги, нуронийларнинг таъсирчанлигини тубдан ошириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

“Бир нуроний – ўн ёшга масъул” тамойили бўйича амалга оширилган ишларнинг шаҳар, туманлар кесимидаги мониторинг хулосалари, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида содир этилган жиноятлар, йўл транспорт ҳодисалари таҳлили бўйича маърузада қайд этилганидек, бугунги кунда Наманган вилоятида “1+10” тамойили асосида 2 минг 243 нафар фаол нуронийга 22 минг 430 нафар муаммоли ва иш билан банд бўлмаган ёш бириктирилган. 

Рўйхатдаги ёшларнинг қизиқишларини назарда тутган ҳолда, ўғил-қизларни бўш вақтини мазмунли ташкиллаш, ўқиш ва ишга йўналтириш, она Ватанга садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида камолга етказиш масалалари муҳокама қилинаркан, бу борада тасдиқланган “Йўл харитаси” асосида Косонсой, Норин, Тўрақўрғон, Учқўрғон, Чортоқ, Мингбулоқ, Чуст, Янгиқўрғон туманлари ва Наманган шаҳрида ижобий ишлар амалга оширилгани эътироф этилди. 

Йиғилишда, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят “Нуронйлар” жамоатчилик кенгаши томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот-тадбирлари мунтазам ўтказиб келинаётгани, бундан ташқари, ҳафта давомида вилоят ҳудудида содир этилган жиноятлар таҳлил этиб борилаётгани айтиб ўтилди. 

Очиқ мулоқотда Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг вилоятдаги вакиллиги, Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси вилоят бўлими, Чортоқ  туманидаги “Дамариқ” маҳалла фуқаролар йиғини “Кексалар маслаҳати” гуруҳи, “Нуроний” жамғармаси Наманган шаҳар бўлими мутасаддилари ёшлар тарбиясига доир  таклиф, тавсия  ва мулоҳазаларини баён этди. 

Йиғилишда, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижросида жамоатчилик ўрни, бу борада боқимандалик кайфиятини йўқотиш, миграциянинг олдини олиш, эҳтиёжмандларни қўллашда тарғибот-тушунтириш тадбирларини кучайтириш лозимлиги билдирилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.