Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қатор ҳамкор ташкилотлар билан ёшлар муаммоларини ўрганиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бунда, албатта ёшлар билан очиқ мулоқот ва учрашувлар мухим аҳамиятга эга.
Хусусан, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 30 июнь куни ёшлар билан ўтказган очиқ мулоқотида илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни амалда рўёбга чиқариш мақсадида жорий йилнинг июль–декабрь ойларида соҳалар кесимида ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.
Ҳар бир учрашувда масъул раҳбарлар ёшлар билан бевосита мулоқот қилиб, уларнинг таклифлари, ғоялари ва муаммоларини тинглайди. Энг муҳими, бу фикрлар асосида амалий ёрдам кўрсатиш чоралари белгилаб борилади.
Ёшлар ижод саройида навбатдаги фуқаролик жамияти институти вакиллари ҳамда ёш волонтёрлар билан мулоқот ташкил этилди.
[gallery-25888]
Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини таъминлаш ҳамда жойларда мазкур йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг аҳамияти, уларнинг имкониятларини ошириш ҳамда тажрибали мутахассислар билан бевосита мулоқот қилиш мақсадида ташкил этилган тадбирда фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, шунингдек, юртимизда волонтёрлик фаолиятини олиб бораётган бир қатор ёшлар иштирок этди.
Онлайн юборилган саволлар модераторлар томонидан ўқиб эшиттирилди. Кўтарилган муаммолар вазирлик ва идораларга йўналтирилди ҳамда ижроси назоратга олинди.
Гулноза Бобоева,
Аслиддин Алижонов (сурат), ЎзА