Шу кунларда пойтахтимиз бўйлаб Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан дилдан суҳбатлашиб таклиф ва муаммоларини ўрганиш мақсадида бир қатор ишлар амалга ошириб келмоқда.
Янгиҳаёт туманида жойлашган 329-умумтаълим мактабида ҳам “Раҳбар ва ёшлар учрашуви“ доирасида ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари ҳамда туман ҳокими иштирок этди. Очиқ мулоқот давомида масъуллар ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашиб, ёшларга керакли маслаҳатларни берди. Ёшларнинг таклиф-мулоҳазалари, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишдаги таклифлари қабул қилинди.

Шунингдек, Учтепа туманидаги “САМО” инсон тараққиёти халқаро марказида ҳам ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи Бобур Мирзаев ва Учтепа тумани ёшлари иштирок этди.
Очиқ мулоқот давомида 2025 йилда Учтепа туманида ёшлар учун амалга ошириладиган тадбирлар режалари тузилди. Шу билан бирга ёшларга мотивацион таклиф ва маслаҳатлар берилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА