Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар тадбиркорлиги ҳимояда
16:45 / 2021-03-27

Ёшлар пресс-клубида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ўртасида ҳамкорлик келишувини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур меморандум ёш тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш, уларнинг таълим олишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида имзоланди. Эндиликда бу борадаги саъй-ҳаракатлар қўшма лойиҳалар асосида янада жонланади.

Тадбир давомида масъул раҳбарлар ёшлар сиёсати, тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар билан тизимли ишларни ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар атрофлича жавоб берди.

Гулноза БОБОЕВА, ЎзА