Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар стол теннисида беллашди
14:57 / 2025-06-10

ФОТОРЕПОРТАЖ

Андижонда “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақаларининг стол тенниси тури бўйича иккинчи минтақавий босқичи бўлиб ўтди.

Унда Андижон шаҳар, Асака, Булоқбоши ҳамда Марҳамат туманларидан келган 900 нафардан зиёд иқтидорли спортчи 15-17 ёш тоифасида ғолиблик учун кураш олиб борди.

Беллашувлар давомида ёшлар ўз маҳоратини намоён этди. Ҳар бир ўйин шиддатли ва қизғин руҳида ўтди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Улар кейинги – вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

[gallery-23828]

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА