Пойтахтимизда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида "Workоut" ҳамда шашка йўналишлари бўйича ёшлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Унда жами 200 дан зиёд ёшлар иштирок этди.
Маълумки, сўнгги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, спорт билан шуғулланадиганларнинг сонини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, айни кунларда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги спорт тадбирларини юқори савияда ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ташкил этилган мазкур беллашувларда 4 ёш тоифасида ёшлар иштирок этди.
Эътиборлиси, мусобақа доирасида туман маҳаллаларидан уюшмаган ёшлар, ўсмирлар ҳамда болалар турнирга жалб этилиб, тўгаракларга аъзо қилинди.
Якунда турнир ғолиб ҳамда совриндорлари Тошкент шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходимлари томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. Мазкур мусобақалар Тошкент шаҳрининг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилиши бўйича режа-графиклар белгилаб олинди.


Гулноза Бобоева, ЎзА