Ёшлар сиёсатида глобал ҳамкорлик
Пойтахтимизда Ёшлар ишлари агентлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан “Глобал ёшлар фестивали” доирасида “Ёшлар сиёсатида глобал ҳамкорлик: барқарор келажак учун ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар” мавзусида ялпи йиғилиш бўлиб ўтди.
Ёшлар сиёсати йўналишида халқаро тажриба алмашиш, мулоқот ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда хорижлик экспертлар иштирокида тақдимот ва муҳокамалар ўтказилиб, Ўзбекистондаги ёшлар сиёсатининг халқаро доирадаги ўрни ҳақида фикр алмашилди.

Шу билан бирга, “Глобал ёшлар фестивали” доирасида Ўзбекистон–Малайзия ёшлар ташкилотлари форуми ўтказилди. Бу форум икки давлат ёшлари ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаши кутилмоқда.

Тадбирда қайд этилганидек, "Глобал ёшлар фестивали" дунё ёшлари учун самарали мулоқот, ўзаро тажриба алмашиш ва глобал миқёсдаги янги ташаббусларни илгари суриш учун ноёб майдон бўлиб хизмат қилади.
Гулноза Бобоева,
ЎзА