French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар сиёсати йўналишидаги ишлар – пресс-тур марказида
12:07 / 2026-02-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан оммавий ахборот воситалари вакилларини яқиндан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.

Дастлаб туман ҳокимлигида матбуот анжумани ўтказилди. Унда туман Ёшлар ишлари бўлими бошлиғи Ф. Хўжабаев томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди. Қайд этилганидек, туманда 13 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, уларда 30 ёшгача бўлган 22 минг 706 нафар ёш истиқомат қилади.

2025 йил давомида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этилди. Хусусан, «Ёшлар баланси»ни шакллантириш мақсадида 14–30 ёш тоифасидаги ёшлар ўртасида қайта хатлов ўтказилди. Унга кўра, «яшил» тоифада 7 минг 677 нафар, «сариқ» тоифада 2 минг 692 нафар, «қизил» тоифада эса 329 нафар ёш рўйхатга олинган.

Йил якунига қадар 261 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди. Жумладан, 89 нафари доимий иш ўрнига жойлаштирилди, 74 нафар ёшга имтиёзли кредит ажратилди, 8 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди. Шунингдек, 6 нафар ёшга ер майдони берилди, 8 нафар йигит муддатли ҳарбий хизматга кузатилди, 13 нафари тартибли меҳнат миграцияси орқали ишга жўнатилди, 63 нафар ёш эса ўзини ўзи банд қилди.

[gallery-27766]

Матбуот анжуманида «Ёшлар дафтари» ва «Ёшлар дафтари жамғармаси», «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида амалга оширилган ишлар, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ижтимоий-профилактик ва маданий тадбирлар, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш борасидаги чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Пресс-тур доирасида журналистлар «Деҳқонобод» овул фуқаролар йиғинидаги тикувчилик цехи, «Маданият» маҳалласидаги хусусий фотосалон, «Ёшлар маркази» ҳамда Шуманай туман спорт мактаби фаолияти билан танишди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА