Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида Хитойнинг “Дефанг” компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди
Маълумки, 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари юртимизда ўтказилади. Шу боис, Олимпия шаҳарчасида мазкур мусобақалар дастурига киритилган барча спорт турлари учун шароит бўлади. Унинг майдони 100 гектар. Асосий иншоотлар – 10 минг ўринли стадион ва 2 минг томошабинга мўлжалланган велодром, сув спорти саройи, яккакурашлар ва жамоавий ўйинлар мажмуаларидир.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинларининг очилиш ҳамда ёпилиш маросимларида ўз хизматини тавсия этаётган Хитойнинг “Дефанг” компанияси мутасаддилари билан учрашув бўлиб ўтди.
[gallery-15111]
ЎзА фотомухбири Муҳаммад АМИН олган суратлар.