Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар “Шижоат ва ғайрат” синовидан ўтди
12:06 / 2025-06-18

ФОТОРЕПОРТАЖ

Маҳаллалардаги ёшлар ўртасида ўтказилаётган “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий спорт мусобақаларининг Фарғона вилояти босқичи бўлиб ўтди.

Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,  Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа ва спорт вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада маҳалла ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган жамоалар 6 та шарт асосида ўз иқтидор ва жисмоний тайёргарлигини синовдан ўтказди. Жумладан, иштирокчилар турникда тортилиш, пресс машқлари, ўқув гранатасини узоқликка улоқтириш, қисқа ва узоқ масофага югуриш, АК-74 автоматини тўлиқ ва нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, мерганлар беллашуви шартларида ўзаро беллашди.

[gallery-23940]

18 ёшдан 22 ёшгача бўлган иштирокчилар орасида сараларнинг энг саралари ғолибликни қўлга киритди.  

Фурқат туманидаги “Қўқонбой” маҳалла жамоаси ёшлари мусобақада биринчи ўрин ва кубокни эса қўлга киритди. Бувайда туманининг “Бачқир” МФЙ ёшлари иккинчи, Сўх туманидаги “Ленбур” МФЙ ёшлари учинчи ўринга сазовор бўлди. Шунингдек, турли номинация ғолибларининг имкониятлари эътироф этилиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.    

Тақдирлаш тадбири давомида ҳарбий кўргазмали чиқишлар ва  кўнгилочар мусиқий дастурлар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. Шунингдек, ҳарбий соҳага қизиқиши баланд ўғил-қизлар учун шу куни ҳарбий қисмда “Очиқ эшиклар куни” доирасида ҳарбий қурол-аслаҳалар кўргазмалари ташкил этилди.  

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА