French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёшлар сайли”да ғолиблар тақдирланди
17:33 / 2023-06-12

Пойтахтимиздаги “Наврўз” боғида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Тошкент ёшларни севади!" шиори остида ёшлар сайли бўлиб ўтди. Унда 2 мингдан ортиқ ёш иштирок этди.

Маълумки, мамлакатимизда 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан жорий йилнинг июнь ойида “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилинди. Ойлик доирасида республика тадбирларини ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасида пойтахт штаби фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, “Тошкент ёшларни севади!" шиори остида барча ҳудудларда ёшлар сайллари ва маънавий-маърифий тадбирлар “маҳалла – туман (шаҳар) – ҳудуд” даражасида ташкил этилиши белгиланди.  

[gallery-12300]

Шунингдек, ойлик доирасида “Беш ташаббус олимпиадаси” танлов ва мусобақаларининг шаҳар босқичи ўтказилди. Ундаги  “Касблар танлови”да 5 йўналиш бўйича ҳар бир тумандан ташриф буюрган ёшлар беллашди. Танловда ғолиб бўлган ёшлар эсдалик совғалар, диплом ва танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.  

Гулноза Бобоева,

Даврон Эрназаров (сурат), ЎзА