English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”
14:18 / 2023-02-14

Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 халқаро йўли бўйида "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси" ташкил этилмоқда.

Мазкур саноат ва тадбиркорлик зонасига 5 гектар майдон ажратилган бўлиб, бу ерда тадбиркорлар томонидан қатор лойиҳалар амалга оширилади. 

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, бу ерда жами қиймати 51,2 миллиард сўмлик 43 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, 300 га яқин янги иш ўрни яратилади. Лойиҳаларнинг 34 таси саноат йўналишида, 9 таси хизмат кўрсатиш соҳасида бўлиши белгиланган.

А.Бўриев, ЎзА