Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар салоҳиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббус
21:43 / 2025-12-15

Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш “Зиё Форум” фонди томонидан талаба ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳанинг ҳал қилувчи босқичи бўлиб ўтди.

Ташаббуснинг асосий мақсади — олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли ва фаол ёшлар учун қўшимча имкониятлар яратиш, уларнинг таълим олишини енгиллаштириш ҳамда билимга бўлган қизиқишини рағбатлантиришдан иборат.

Тадбирда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари талабалари иштирок этди. Юртимизнинг турли ҳудудларидан саралаб олинган 40 нафар талабанинг Kahoot платформаси орқали онлайн интеллектуал ўйин шаклида билим даражаси, тезкор фикрлаши ва фаоллиги синовдан ўтказилди.

Натижаларга кўра, энг яхши натижа кўрсатган 5 нафар талаба саралаб олинди. Уларга таълим тўловларини қоплашга қаратилган молиявий қўллаб-қувватлаш берилди, умумий ажратилган маблағ эса 30 миллион сўмдан ортиқни ташкил этди. Маблағлар фақат таълим тўловлари учун йўналтирилиб, тўғридан-тўғри олий таълим муассасаларининг ҳисоб рақамларига ўтказилади.  

Ушбу ташаббус «Зиё Форум» фонди томонидан амалга оширилаётган кенг қамровли ишларнинг бир қисми бўлиб, фонд сўнгги йилларда турли таълим фестиваллари, интеллектуал ва спорт тадбирлари орқали минглаб ёшларни қамраб олмоқда. Бу эса ёшларнинг ўз устида ишлаши, салоҳиятини намоён этиши ва келажак сари ишонч билан қадам ташлашига хизмат қилмоқда.

Нозимбек Мардонов, ЎзА