Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар Россиядаги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини топширди
12:03 / 2021-08-10

Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали бугунги кунда 43 дан ортиқ хорижий ОТМ ва ИТМлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

Айни кунларда Россиядаги қатор ОТМлар билан бакалавр ва магистратура таълим босқичларида ўқиш истагини билдирган ёшларни ўқишга қабул қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Филиал ташаббуси билан бир гуруҳ ёшлар Жанубий Урал давлат аграр университетининг механизация ва аграномия мутахассисликлари бўйича бакалавр таълим йўналишларига Ягона давлат имтиҳони асосида математика, биология, рус тили ва адабиёти фанларидан онлайн тест топширган бўлса, «Технология ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш» ихтисослиги бўйича магистратурага ёзма равишда синовдан ўтди.

Филиал ахборот хизмати маълумотига кўра, бакалавр таълим йўналиши бўйича Жанубий Урал давлат аграр университетига тест топширган талабаларга учта фандан тайёрланган саволларни ечиш учун уч соат, магистратурага топширган талабалар учун ўз ихтисосликлари бўйича берилган тўртта саволга ёзма равишда жавоб ёзишга тўрт соат берилди. Филиалда ташкил қилинган имтиҳонларни россиялик мутахассислар кузатиб борди. Август ойининг ўрталарида ушбу имтиҳонлар натижаси маълум бўлади.

Е.Қаноатов, ЎзА