ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарёлик Муҳайё Исаева – мурғак қалбларга эзгулик ёғдусини сочаётган жонкуяр педагоглардан.
У Термиз шаҳридаги 15-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларга она тили ва адабиёт фанидан сабоқ беради. Ўқувчилар онгу шуурига она тилимизга муҳаббат, Ватанга садоқат туйғуларини сингдиришда хизматлари беқиёс. «Устоз-шогирд» мактаби йўналишида ёш ўқитувчиларга методик ёрдам кўрсатиш, дарс жараёнига замонавий инновацион технологияларни тадбиқ этиш борасидаги фаоллиги учун жамоада юксак эътибор қозонган. Муаллиманинг қатор ўқувчилари фан олимпиадалари ва билимлар беллашувларида яхши натижа кўрсатиб келмоқда.
[gallery-8957]
Муҳайё Исаева 2018/2019 ўқув йилида “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг шаҳар босқичида совринли биринчи, вилоят босқичида эса иккинчи ўринни эгаллаган.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА