Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар плоггинг акциясида қатнашди
15:05 / 2025-10-19

Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилоят Кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Навоий вилоят бошқармаси ҳамкорлигида “Тоза муҳит – соғлом келажак” шиори остида плоггинг акцияси ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 14 октябрь куни маҳалла тизимини янада такомиллаштириш ва жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ободонлаштириш, маҳаллаларнинг озодалигини сақлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилиб, бу борадаги вазифалар белгилаб берилган эди. Унга кўра, 15 октябрдан 15 ноябрга қадар мамлакатимизда “Тозалик ва озодалик ойлиги” деб эълон қилинган.  

Мазкур озодалик ойлиги давомида барча маҳаллалар, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, кўчалар, аҳоли турар жойлари ҳудудларида тозалик ишлари амалга оширилиб, волонтёрлар, ёш экофаоллар иштирокида турли тозалик акциялари, плоггинглар ташкил этилмоқда.  

Кармана туманининг Боғишамол маҳалласи ҳудудида ташкил этилган тадбирда 150 нафардан ортиқ фаол ёшлар, эковолонтёрлар иштирок этди.  

Акция давомида иштирокчилар 5 та гуруҳга бўлиниб, 2 тоннадан ортиқ турли хил пластик идишлар, пакетлар, шиша бўлаклари ва бошқа маиший чиқиндиларни йиғиб, махсус қопларга жойлаштирди. Сўнгра чиқиндилар белгиланган тартибда махсус транспорт воситаларига юкланиб, чиқинди полигонига олиб борилди ва зарарсизлантириш ишлари амалга оширилди.

Тадбир якунида фаол иштирок этган ёш эковолонтёрларга ташкилотчилар томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири