Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар парламентига сайлови: саралаш давом этмоқда
09:48 / 2023-02-02

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига ўтказиладиган сайловга тайёргарлик ишлари Қорақалпоғистон Республикасида ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда.

Айни кунларда сайловларга тайёргарликнинг биринчи босқичи доирасидаги жараёнлар давом этмоқда.  

Сайловдан кўзланган мақсад, ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда парламент фаолиятига дахлдорлик туйғусини шакллантириш, ёшларда нутқ маданиятини ўстиришдан иборат. Шунингдек, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, парламентда партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш, дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, замонавий билим ва касб-ҳунарга эга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўладиган ёшларни мамлакатимиздаги сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш орқали Ватанга, ўз халқига садоқат туйғусини шакллантириш мақсадида ташкил қилинган.  

Мазкур сайлов  жараёни бўйича  тегишли округдаги туманларда саралаш босқичи бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Беруний ва Қораўзак туманларида  танлов низомида белгиланган тартибда номзодларнинг  ҳужжатларини  қабул  қилиш ишлари давом этмоқда.  

– Ҳужжатларни қабул қилиш жараёнида  уларнинг партия билан хайрихоҳлиги, ҳар жабҳада фаол, ташаббускорлиги, қобилияти, қонунчилик соҳасидаги билим  ва тажрибаси,  ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлиги, эришган муваффақиятлари, ўзгаларга ўрнак бўлиб келаётган шижоатли ёшларни саралаб олишга аҳамият қаратилмоқда, – дейди O’zLiDeP Беруний туман Кенгаши аппарат раҳбари Р.Юлдашева. – Мақсадимиз эса ёшларни парламент билан янада яқинлаштириш,  уларнинг сиёсий жараёнлардаги фаоллигини янада оширишдан иборат.  

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА