Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар парламенти ва "Зиё Форум" фонди ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
15:20 / 2025-08-05

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти ва Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш “Зиё Форум” фонди ўртасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур ҳужжат ёшларнинг фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирокини таъминлаш, шунингдек, ёшлар ўртасида ҳуқуқий онг ва демократик маданиятни оширишга қаратилган.

Ҳамкорлик қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

- маърифий ва таҳлилий тадбирлар (семинар, форум, давра суҳбатлари) ўтказиш;

- ёшлар ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш;

- давлат сиёсати юзасидан медиа контентлар тайёрлаш;

- халқаро грантлар асосида қўшма лойиҳалар амалга ошириш;

- қонунчилик ташаббуслари ва жамоатчилик назоратида ёшлар иштирокини кучайтириш.

Шунингдек, меморандум доирасида ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, ҳамкорлик доирасидаги лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва баҳолаш механизми йўлга қўйилади.

Меморандум ҳар икки ташкилот учун ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқариш, жамиятда фаол ва масъулиятли авлодни шакллантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб хизмат қилади.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/jORQTeA4dlE?si=pP5y8HYKDdAhfV4h" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Зиёвуддин Нуриддинов, Нишонбой Абдувоитов, Улуғбек Тўхтаев

ЎзА