Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти ҳамда «Ватандошлар» жамоат фонди ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.
Мазкур ҳужжат хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар, айниқса ёшлар билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, уларнинг салоҳиятини Ватан тараққиётига йўналтириш ва халқ дипломатиясини ривожлантиришга хизмат қилади.
Меморандум доирасида:
🔹хориждаги ёш ватандошлар ва диаспоралар билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш;
🔹ўзбек тили, маданияти ва миллий қадриятларни кенг тарғиб қилиш;
🔹илмий, маърифий ва маданий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
🔹инвестициявий ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш;
🔹ёшларнинг ҳуқуқий онги ва халқаро ҳамкорлик салоҳиятини ошириш;
🔹қўшма медиа лойиҳалар ва онлайн/офлайн тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.
Учрашувда 60 нафар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари, 10 нафар оммавий ахборот воситалари вакиллари, онлайн «Ватандошлар» жамоат фондининг хорижий мамлакатлардаги вакиллари ва ёш ватандошлар иштирок этдилар.
Ушбу ҳамкорлик хориждаги ватандош ёшларни тарихий Ватан атрофида янада жипслаштириш, миллий ўзликни асраб-авайлаш ва Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Меморандум имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва навбатдаги парламент сайловига қадар амал қилади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/xOtvtNdMXlg" title="Yoshlar parlamenti va «Vatandoshlar» fondi o‘rtasida hamkorlik memorandumi imzolandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зиёвуддин Нуриддинов, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА