Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти ва ТДПУ ҳамкорлигидаги тадбир бўлиб ўтди.
Унда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори Алишер Умаров, Ёшлар парламенти раиси Жамшид Бабаев, университет Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор, Олий Мажлис қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ва ТДПУ талаба-ёшлари иштирок этди.
Тадбир очиқ суҳбат шаклида ташкил этилиб, университет ректори Алишер Умаров мамлакатимизда ёшларга яратилаётган шарт-шароит ва имкониятлардан келиб чиқиб, ёш педагогларга ҳар томонлама шарт шароит ва имкониятлар яратиш таклифлар киритди.
Олий Мажлис қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси Жамшид Бабаев ўз нутқида, Ёшлар парламентининг мақсад ва вазифалари, унга қандай аъзо бўлиш тўғрисида, шунингдек, сўнги 4 ой ичида Ёшлар парламентига 500 дан ортиқ мурожаат келиб тушганлиги ва уларнинг ижобий ечимлари ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди.
"Zoom" платформаси орқали орқали узоқ ҳудудлардаги талабалар тадбирда иштирок этиб, Ёшлар парламенти фаолияти юзасидан ўзини қизиқтирган саволларига жавоб олди.
Таъкидлаш жоиз, келгусида Олий Мажлис қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти ва Низомий номидаги ТДПУ ўзаро ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш кўзда тутилган.