French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар парламенти сайловининг республика босқичига йўлланмалар берилди
10:50 / 2023-02-14

Барча ерда бўлганидек, кўҳна ва боқий Бухорода ҳам жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиш истагида бўлган ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига ўтказиладиган сайловнинг туман ва шаҳар босқичларида 350 нафар ёш фаол қатнашди. Улар орасидан саралаб олинган иқтидорли, зукко, ташаббускор, янгиликка интилувчи йигит-қизлардан 25 нафари сайловнинг вилоят танловида ўз билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси Бухоро вилояти кенгаши масъулларидан иборат ҳакамлар ҳайъати ҳузурида ўз тақдимотларини ўтказган навқирон авлод вакиллари ўз танлаган соҳалари, хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида эришаётган ютуқлари, олий таълим муассасаларининг талабалари эса ўзларининг ҳозирги ва келгусидаги илмий изланишлари юзасидан ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг саволларига иштирокчилар томонидан берилган жавоблар ёшларнинг сиёсий дунёқараши кенг, мушоҳадалари теран эканлигини, давлат сиёсатига тааллуқли устувор вазифалар уларни ҳам бефарқ қолдирмаслигини, айниқса, Ёшларга оид давлат сиёсати уларнинг келгусидаги ўй-режаларига муштарак эканлигини кўрсатди. 

Бир қатор ёшларнинг тақдимотлари талабчан ҳакамлар ҳайъати томонидан алоҳида эътироф этилди. Жумладан,Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти 4-босқич талабаси, Президент стипендиати Саиджон Бобожоновнинг “Иқтидорли ёшлар орасида янги захира кадрлари: “Келажак лидерлари”ни шакллантирамиз” мавзусидаги тақдимоти ҳакамлар ҳайъати эътиборини ўзига жалб этди. Унинг саволларга жавобларидан ҳам  ташкилотчилар қониқиш ҳосил қилди.

– Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 ноябрдаги қарорига асосан Бухоро давлат университетига грант асосида ўқишга қабул қилинганлигим менинг шундан кейинги фаолиятимни белгилаб берди, –дейди Ёшлар парламенти аъзолигига даъвогарлардан бири, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши бўлим мудири Муҳаммаджон Комилжонов. –Ёшлар парламентининг аъзоси бўлсам, навқирон авлод вакиллари ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашга ўз ҳиссамни қўшаман.

O’zLiDeP Бухоро вилояти кенгаши талабчан ва одил  ҳакамлар ҳайъати вилоятдаги “23-Бухоро”, “25-Шохруд” ҳамда “30-Ғиждувон” сайлов округларидан номзодлари кўрсатилган ёшлардан 9 нафарини сайловнинг республика босқичида қатнашишга тавсия этди.  

 

Зариф Комилов,

 ЎзА