Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар Параосиё ўйинларида илк олтин медаль!
11:38 / 2025-12-10

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Ёшлар Параосиё ўйинлари старт олди. Унда қитъамизнинг 35 давлатидан 1 минг 312 нафар пара атлетлар баҳс олиб бормоқда.

Бугун, 10 декабрь куни мусобақанинг илк кунида юртимиз делегациясининг 16 нафар аъзоси пара пауэрлифтинг, пара сузиш ва бочча йўналишларида баҳс олиб боради.

Айни дамда бўлиб ўтаётган баҳсларда пара пауэрлифтинг бўйича терма жамоамиз аъзоси Мажрона Тошмуҳаммадова (45 кг) ўз вазн тоифасида 64 кг. натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Бугун шунингдек, пара пауэрлифтинг бўйича Турсиной Ўроқбоева,  Низомиддин Хайриддинов, Нурилло Иноқиддинов, Абдуллоҳ Абдулазизов, Баҳриддин Холбўтаев, Гулсанам Собирова, Мукаррам Эргашева, Севинчой Юсупова, пара сузишда Сардор Бахтиёров, Алижон Неков, Муҳаммадфозил Расулов ва Азиза Каримова, бочча бўйича Низомиддин Хайриддинов ва Акобир Шамсиддинов медаллар учун рақобатлашади.

Дарвоқе, мамлакатимиз вақти билан 19:30 да Ўзбекистон делегацияси Параосиё ўйинларининг тантанали очилиш маросимида қатнашади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА