Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ўзларининг стартап ғоялари билан бўлишди
16:39 / 2026-02-20

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ҳамда университет ректори Шерзодхон Қудратхўжа иштирокида талаба-ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида кўплаб ёшлар ўзларининг стартап ғоялари, замонавий журналистика соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган креатив таклиф ва ташаббуслари билан фаол иштирок этди.

Шунингдек, тадбир доирасида талабаларга агентлик ҳузурида ташкил этилган, ёшлар учун оммабоп бўлган йирик лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди. Унда бўлажак медиа вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олди ва келгусида ушбу лойиҳаларни ёритиш бўйича ўзаро фикр алмашди.

Тадбирда қайд этилганидек, ушбу учрашув талабалар учун нафақат янги имкониятлар эшигини очиш, балки ўз қобилиятларини рўёбга чиқариш ва келажакнинг кучли медиа маконини яратиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Гулноза Бобоева, ЎзА