English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ўз муаммоларига ечим сўради
15:35 / 2025-10-24

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Мирзатов Наманган ва Давлатобод туманлари ёшлари билан учрашди.

Учрашувда турли йўналишларда фаолият юритаётган, шунингдек, ўз ғояси ва ташаббусига эга бўлган йигит-қизлар иштирок этди. Улар ишга жойлашиш, касб-ҳунар ўрганиш, таълим ва контракт тўловларида ёрдам, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредит олиш каби масалаларда мурожаат қилдилар.

Б. Мирзатов ҳар бир мурожаатни ўрганиши асносида айрим масалалар жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, мулоқот давомида ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, давлат дастурлари ҳамда янги ташаббусларнинг амалий аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

[gallery-25902]

Мулоқот самимий руҳда ўтди ва ёшлар ўз фикр-мулоҳазаларини эркин билдирдилар. Учрашув якунида бошқарма раҳбари ёшларни фаол, ташаббускор ва масъулиятли бўлишга, ўз ғоялари орқали жамият тараққиётига ҳисса қўшишга чақирди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА