Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёшлар ойлиги” юксак савияда ташкил этилади
16:25 / 2023-06-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида мамлакатимизда “Ёшлар ойлиги”ни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Маълумки, 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан жорий йилнинг июнь ойи республикамизда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида  “Ёшлар ойлиги” сифатида эълон қилинди.

[gallery-12188]

Ойлик ёшларни юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик, Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларида катта ютуқларга эришган ва бугунги кунда ёшларга намуна бўлаётган замонамиз қаҳрамонлари билан ёшлар учрашувлари, китобхонлик, шеърият ва наср кечалари, мушоиралар ўтказиш орқали ёшларнинг истеъдодини намоён этишига кўмаклашиш, ёш ижодкорларни кашф этиш мақсадига қаратилган.

Тадбирда “Ёшлар ойлиги” доирасида амалга оширилиши белгиланган лойиҳалар тўғрисида маълумот берилди.

Журналистларни қизиқтирган барча саволларига соҳа вакиллари томонидан  батафсил жавоб қайтарилди.  

Камола Юсупова, Даврон Эрназаров (сурат), ЎзА