ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги Санъат саройида 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан гала-концерт бўлиб ўтди.
Ойлик доирасида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан “Билим ва тафаккуримиз - шу эл учун, шу юрт учун” шиори остида ташкил этилган лойиҳалар якунига бағишлаб ташкил этилган гала-концертда 1000 га яқин йигит-қиз иштирок этди.
[gallery-12556]
Тадбирни Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Илҳом Сафаров кириш сўзи билан очиб, Президентимизнинг ёшларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.
Концертда халқимиз ардоғидаги санъаткорларнинг чиқишлари, гўзал рақслар, қизиқарли ва кўнгилочар ўйинлар ташкил этилди.
"Ёшлар ойлиги" доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этган ёшлар етакчилари, координаторлар, "Камалак" сардорлари ҳамда Ёшлар иттифоқи фаол аъзолари ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА