Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ўртасида ўзбекча википедия учун мақолалар танлови ўтказилди
17:13 / 2022-11-29

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Wiki stipendiya” марафони доирасида “Wiki oromgoh” тақдимоти бўлиб ўтди.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида ўзбек тилини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган танловда 150 нафар иштирокчига 8 нафар Викиадминистратор томонидан маҳорат дарслари ўтилди. Уларда мақола ёзиш ва уни википедияга киритиш, кодлар ёрдамида андозаларни яратиш, шунингдек, вики-омборга сифатли суратлар юклаш, саралаш йўналишлари ўргатилди.

Бир ҳафта давомида қатнашчилар томонидан 20 минг 96 та мақола ёзилди. “Wiki-oromgoh” иккинчи мавсумининг бешинчи куни тарихий сон қайд этилди. Хусусан, оромгоҳ қатнашчиси Музаффар Жўрабоев томонидан киритилган мақола ўзбекча википедиядаги 200 мингинчи мақола бўлди.

Лойиҳа якунига қадар эса ўзбекча википедиядаги мақолалар сони 206 мингдан ошди. Натижада дунё викирейтингда 54-ўринда бораётган ўзбекча википедия озарбайжонча, галисийча ва литва тилини ортда қолдириб, 51-ўринга кўтарилди.

Шунингдек, “Wiki-oromgoh” давомида қатнашчилар учун нафақат ўқув машғулотлари, жумладан, спорт мусобақалари, заковат интеллектуал ўйини, «Очиқ микрофон», «Дуэл» каби қизиқарли дастурлар ўтказилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар сертификат, энг сифатли мақола яратган 4 нафар қатнашчи эса ноутбук билан тақдирланди.

ЎзА