English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ўртасида Конституция қоидалари тарғиб қилинди
12:20 / 2025-12-10

Ўзбекистон Миллий университети Журналистика ва ўзбек филологияси факультетининг Рус тилшунослиги кафедрасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда талабалар мамлакатимиз асосий қонунига ҳурмат ва эътиборни мустаҳкамлаш, уни мустақил тараққиётимиз пойдевори, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати сифатида англаш ҳамда ҳуқуқий саводхонликни ошириш имконига эга бўлди.  

Иштирокчиларга янгиланган Конституцияга киритилган ўзгаришлар ҳақида маърузалар тақдим этилди, шунингдек, Бош қомусимизнинг яратилиш тарихи, тузилиши ва жамият ҳаётидаги аҳамияти ҳақида видеоролик намойиш этилди.  

Конституция оид билимларга бағишланган ҳуқуқий викторинада фаол иштирок этган талабалар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирнинг маданий қисмида талабалар томонидан тайёрланган шеърий композициялар, қўшиқлар ва рақслар намойиш этилди. Шунингдек, саҳна кўринишлари орқали қонунга риоя қилиш, Конституцияда мужассамлашган асосий қадриятлар ва ҳуқуқий жамиятнинг пойдеворига садоқат ғоялари тарғиб қилинди.

Иштирокчиларнинг таъкидлашича, бундай маънавий ва ҳуқуқий тарғибот тадбирлари талабаларда юртимиз асосий қонунига нисбатан ҳурмат ва қадриятларни чуқур англаш ҳиссини мустаҳкамлаб, уларнинг ҳуқуқий онги ҳамда фуқаролик масъулиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Нилуфар Бозорова,  

ЎзА