Ёшлар ўртасида Интеллектуал олимпиада бўлиб ўтмоқда
Шу кунларда Ёшлар ишлари агентлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўқувчиларнинг қишки таътилни мазмунли ўтказишларини ташкил этиш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларида Интеллектуал олимпиада мусобақаси ўтказилмоқда.
Унда умумий ўрта таълим мактаблари, ихтисослаштирилган ва Президент мактаблари ҳамда ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг ўқувчилари иштирок этди.


Иқтидорли ёшларнинг мантиқий билимларини ошириш, уларни саралаш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш, ушбу ўйинлар ташкил қилинишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, аҳолининг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилган мусобақаларда ўқувчилар "Заковат", "Брейн-ринг" ҳамда "Шахсий ўйин" баҳсларида ўзаро беллашди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА