Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар ўқиб, дунёни ўзгача кўришади
17:51 / 2025-09-06

Сирдарё вилоятида ёшлар учун 3000 га яқин бадиий ва илмий-оммабоп китоблар етказилди. Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Китоблар карвони”нинг илк манзили Янгиер шаҳридаги 2-умумтаълим мактаби бўлди.

Мазкур китоблар нафақат мактаб хоналарида, балки туман ва шаҳар марказлари ҳамда маҳаллаларда ҳам тарқатилади. Улар ёшларнинг фикр юритиш қобилиятини ривожлантириш, маънавий бойлигини ошириш ва мутолаага қизиқишини кучайтиришга хизмат қилади.

Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Озод Эгамов китобларни мактабга топшириш маросимида сўзга чиқиб, китобнинг инсоният тафаккурининг энг кучли қуроли эканини таъкидлади.  

–  Китоблар фақат мактабда ўқиладиган нарса эмас, балки бутун шаҳарда ёшларнинг фикрларини бойитади, уларни мустақил фикрлай оладиган ва ижтимоий фаол шахслар этиб камол топтиради, – деди бошлиқ ўринбосари.

Эгамов шунингдек,  ўқувчиларга “Мутолаа” платформаси ҳақида маълумот берди. Унда электрон китоблар, интерактив илмий материаллар ва замонавий таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд.  Бу платформа ёшлар учун мутолаани янада қизиқарли ва самарали қилади.

Экспертлар таъкидлашича, бадиий ва илмий адабиётлар ёшларнинг фикрини кенгайтириб, уларни замонавий билимлар билан бойитади. Мутолаа маданияти ривожланган ёшлар мустақил қарор қабул қилиш, ижтимоий фаоллик ва инновацион фикрлаш қобилиятларини мустаҳкамлашади.

“Китоблар карвони” ташаббуси вилоятдаги барча мактаб ва маданий муассасаларда давом этиши кўзда тутилган.  

Ғулом Примов, ЎзА мухбири