French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар муаммолари ўрганилди
18:03 / 2026-01-27

Бухоро вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи Д.Юлдашев ўзига бириктирилган Шофиркон туманидаги “Жўшўра”, “Исогаре”, “Мирзоқул” ва “Пашмон” маҳалларида истиқомат қилаётган 18 нафар ёшларнинг ижтимоий ва иқтисодий муаммоларини ўрганди.

Учрашувда юртимиздаги ҳар бир йигит-қиз қайси тоифага мансуб бўлишидан қатъий назар давлатимиз ҳимоясида эканлиги, уларнинг касб-ҳунар ўрганиши, ишга жойлашиши, ҳаётда ўз ўрнини топиши учун зарур ёрдам кўрсатилишини таъкидлади.

Мулоқотда  мазкур ёшларнинг имтиёзли кредит олиш, ишга жойлашиш ва деҳқончилик учун ер ажратилиши юзасидан муаммоларини бартараф қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек, ёшлар билдирган 4 та масала шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Ҳал этилиши маълум вақт талаб этадиган 3 та масалалар ижроси эса назоратга олинди. Икки нафар ёшга тумандаги нуфузли ишлаб чиқариш корхонадан бўш иш ўринлари таклиф қилинди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.