Пойтахтимизда ёшлар муаммоларини ўрганишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Қабулда ҳокимлик, ИИББ, прокуратура, солиқ органлари, ДХХ ва бошқа ташкилотларнинг раҳбар ходимлари иштирок этиб, фуқароларнинг мурожаатларини тинглади ҳамда кўтарилган масалаларни атрофлича кўриб чиқди.

Ўтказилган қабуллар ва учрашувлар доирасида жами 39 нафар фуқаро мурожаат қилиб, улардан 43 та масала келиб тушди ва шундан 4 таси жойида ҳал этилди.
Мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатдики, 12 нафар ёш тадбиркорлик фаолиятини юритиш ва кенгайтириш, 8 нафари бандлик, 7 нафари пробация назоратидан чиқариш масалаларида мурожаат қилган.

Шунингдек, 4 нафар ёш ўзини ва оила аъзоларини даволатишда, 3 нафари бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда тўгарак ва сексияларга жалб қилишда кўмак сўради.
2 нафар ёш бир марталик моддий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Шу билан бирга, 1 нафар ёш автокредит олиш ниятини билдирган бўлса, 2 нафари ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ва янгилаш масаласида мурожаат қилди.

Бундан ташқари, 1 нафар ёш ногиронлик аравачаси билан таъминлаш зарурлигини маълум қилди. 1 нафари оила аъзосини инклюзив мактабга жойлаштиришда, 1 нафари шартнома тўловини амалга оширишда ёрдам сўради, яна 1 нафар фуқаро эса Паралимпия мусобақаларида қатнашиш учун спорт анжомлари ажратиш масаласида мурожаат қилди.

Барча мурожаатлар белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, ижро учун масъул ташкилотларга юборилди ва назоратга олинди.
Гулноза Бобоева, ЎзА