Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар Миллий гвардия бошқармаси фаолияти билан танишди
13:59 / 2024-02-10

Ўзбекистон Республикаси Президенти – Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 12 январь куни бўлиб ўтган Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар самарадорлигини янада юқори босқичга кўтариш, ёшларнинг қалбида ҳарбий касбга, миллий армияга ҳурмат туйғуларини кучайтириш юзасидан қатор топшириқ ва вазифалар белгилаб берилган эди.

Миллий гвардия Андижон вилояти бошқармаси ташаббуси билан маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар вакиллари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг Миллий гвардия вилоят бошқармасига ташрифи ташкил этилди. 

“Юрт тинчлиги ва ҳимояси ишончли қўлларда!” деб номланган тадбир очилишига бағишланган маросимда сўз олганлар мамлакатимизда ҳарбий соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, Қуролли Кучларимиз, Миллий гвардия салоҳияти тобора юксалиб бораётганлиги, ҳарбий касб масъулияти, машаққати, Ватан ҳимояси ҳамда унинг тинчлигини сақлаш муқаддас бурч эканлиги ҳақида гапирди.

[gallery-15903]

Тадбирда ҳарбий техникалар, қурол ва аслаҳалар кўргазмаси ташкил этилди. Миллий гвардия аскарларининг жанговор тайёргарлик бўйича кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. 

Шунингдек, тадбир доирасида миллий гвардия аскарлари ва ёшлар ўртасида арқон тортиш, тош кўтариш, шахмат-шашка бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. Мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари рағбатлантирилди. 

«От миниш» ва «Камондан отиш» бўйича ўтказилган маҳорат дарслари ёшларда унутилмас таассуротлар қолдирди. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари