Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар масаласига қаратилган ҳар бир лойиҳа муҳим аҳамиятга эга
18:00 / 2021-05-10

Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида юртимиздаги олий ва профессионал таълим муассасалари маҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилган.

Хусусан, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига ҳам Юнусобод туманидаги олтита – Матонат, Минор, Янгиариқ, Тикланиш, Учқаҳрамон, Aдолат маҳаллари бириктирилган.

Олий таълим муассасаси ҳамда маҳаллалар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган асосий вазифалар маҳаллада бандлиги таъминланмаган ёшлар сонини аниқлаш, ёшлар мурожаатлари билан ишлаш ва муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ижарада яшовчи талабаларнинг яшаш шароитларини ўрганиш ва зарур ҳолларда уларга амалий ёрдам кўрсатишдан иборат. Шунингдек, маҳалладаги уюшмаган ёшлар ўртасида 5 муҳим ташаббусни амалга ошириш, маҳалладаги умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш, ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни тарғиб қилишдан иборатдир.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети бир тадбиркорлик субъекти билан ҳамкорликда хайрли ташаббусга қўл урилди.  Матонат маҳалласида бўлиб, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш масаласига эътибор қаратилди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, ногиронлиги бўлган ёшларга ёрдам тариқасида зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат бўлган рамазон қутиси тарқатилди. Китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида эса ёшларнинг қизиқишларига қараб соҳа ҳамда бадиий адабиётлар, эсдалик совғалари улашилди.