Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар масаласига ноодатий ёндашув
13:54 / 2023-04-14

11 апрель куни Президент раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш юзасидан ўтказилган йиғилишда ёшларни қўллаб-қувватлаш кераклиги, улар билан ишлаш ҳаёт-мамот масаласи эканлиги таъкидланди.

– Ёшларимизни қўллаб-қувватлаш учун йўлга қўйилаётган янги тизим ҳали ҳеч бир давлат тажрибасида кузатилмаган. Уларни тоифаларга бўлиш, эътиборга муҳтож ёшлар билан алоҳида ишлаш, раҳбар ходимларга номма-ном бириктириб бериш ёшларга чексиз имкониятлар яратади. Ҳар бир соҳада ўз ўрнини топиш ва ривожланиш учун яхши устоз ва мураббий керак.  

Дунёнинг етакчи лидерларидан бўлган Жек Ма айнан 30 ёшгача ёшларга ўз йўналишида яхши мураббий топиш ўта муҳим деб таъкидлайди. Тажрибага эга, яхши устоз топиш осон эмас.  Раҳбарларга тўғридан-тўғри чиқиш ва маслаҳатларини олиш ёшлар учун шу кунгача деярли имконсиз бўлган.  

Янги ташаббус эса, ёшларнинг кўп йиллик тажрибага эга лидерлардан маслаҳат ва мотивация олишига, ўз йўлини топишида муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, ёшларнинг иқтидорини кашф этиш учун яратилаётган «Креатив парклар» ҳам жуда катта имкониятлар яратишига ишонаман.  

Анъанавий таълимдан ташқари турли замонавий касбларга ўқиш, ҳозирги кунда медиа оламда актуал ва трендда бўлган соҳаларни ўрганиш ёшларга ўз мустақил даромадига осонроқ ва тезроқ эришиш имкониятини яратади. Молиявий эркинликка эришган ва бўш вақтларини мазмунли ўтказадиган ёшлар эса, албатта, жамият ривожига ўз ҳиссасини қўшади ва янгиликларни яратишга интилади, – дейди Инновацион ривожланиш агентлиги директори Олимжон Тўйчиев.    

ЎзА