Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар масалалари бўйича комиссиянинг ахбороти эшитилди
14:41 / 2023-07-25

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Ёшлар масалалари бўйича комиссиянинг 2023 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

— Мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларнинг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш, ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш бўйича қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда, — деди комиссия раиси М.Валиев. — Айниқса, ёшларнинг қонун ижодкорлиги ва парламент назоратини амалга ошириш жараёнидаги иштирокини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Ёшлар масалалари бўйича комиссия томонидан ҳисобот даврида ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш борасида кенг кўламли ишлар қилинди. Масалан, Комиссия томонидан Қонунчилик палатасида кўриб чиқилган ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган 14 та қонун лойиҳаси юзасидан 40 дан зиёд асослантирилган таклифлар тайёрланган. 

[gallery-12891]

 Шунингдек, Комиссия аъзолари томонидан жойларда олиб борилган назорат-таҳлил тадбирлари ва ёшлар билан бўлган мулоқотлар давомида аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборотлари эшитилган. Хусусан, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлигининг ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, муаммоларини бартараф этиш борасида амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботлари эшитилди ва муҳокама қилинди. Ушбу тадбирлар давомида ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганишлар ташкил этилди, аниқланган масалаларга ечим изланди ҳамда мазкур йўналишдаги қонунларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. 

Мажлисда Комиссия томонидан амалга оширилган ишлар эътироф этилиб, сиёсий партиялар фракциялари ва қўмиталари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди.  

 

Муҳтарама Комилова,  

ЎзА