Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар маркази янги бинода
13:49 / 2025-12-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро вилояти Когон тумани Ниёз Ҳожи маҳалласида Ёшлар марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Мазкур иншоот қисқа вақт ичида ёшлар учун муҳим ижтимоий маскан сифатида фаолият юрита бошлади.

Янги бино замонавий меъморий талаблар асосида барпо этилган бўлиб, қулай инфратузилма, кенг ва ёруғ хоналар, зарур техник ва ўқув жиҳозлари билан таъминланган. Масканда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг билим ва касбий кўникмаларини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

[gallery-26809]

Марказда ахборот технологиялари, чет тиллари, китобхонлик, спорт ҳамда ижодий йўналишларда тўгараклар, семинар-тренинглар ва маҳорат дарслари ташкил этилмоқда. Ушбу машғулотлар ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларни касбга йўналтириш ва ижтимоий фаоллигини кучайтиришга хизмат қилади.

Янги маскан ёшлар сиёсатини самарали амалга оширишга хизмат қилиб, ёш авлоднинг ҳар томонлама камол топишига муносиб ҳисса қўшади.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА