Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшлар — мамлакатнинг бугуни ва эртаси
12:42 / 2026-01-30

Тошкент шаҳридаги И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиалининг академик лицейида талаба ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Борий Алихонов, Олга Литвинова, шунингдек, маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирок этди.

Тадбирда дастлаб Президентимиз Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар, 2026 йилга мўлжалланган Давлат дастури ҳамда 2030 йилгача мўлжалланган стратегия лойиҳасининг мазмун-моҳияти, унда ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, таълим сифатини ошириш, бандлик, инновациялар, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.  

Ўз навбатида, ёшларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар қайтарилди.  

****

Қонунчилик палатаси депутати Васила Файзиева Учтепа туманидаги 194-сонли мактаб фаолияти билан танишди.  

Депутат Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик (ЧҚБТ) фанининг ўқитилиш жараёнини ўрганди. Фан ўқитувчилари билан суҳбатда бугун ёшларни нафақат ҳарбий-ватанпарварлик, балки миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларнинг онгига тинчлик ва тотувликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш зарурлигини сингдириш муҳим эканлигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, депутат тумандаги 78-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлиб, мактабда олиб борилаётган дарс жараёнлари, ўқувчиларнинг таълимга қамрови ҳамда машғулотларда иштирок этиш фаоллиги билан яқиндан танишди. Шунингдек, битирувчи синфларда таҳсил олаётган ўғил болаларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик машғулотлари ҳолати, уларнинг жисмоний ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбияланиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мазкур мактабда “Ватан таянчи” отряди ташкил этилган бўлиб, унинг фаолияти чақирувга қадар бошланғич таълим фанини ўқитиш билан узвий боғланган. Депутат отряд аъзолари билан юзма-юз суҳбатлашди, мавжуд шароитлар, машғулотларнинг сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар муҳокама қилинди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА