Ёшлар кутубхонаси – чинакам зиё маскани
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида тадбиркор Шаҳноза Абдуллаева томонидан Ёшлар кутубхонаси ташкил қилинган.
Бугунги кунда шаҳар ёшларининг, талабаларнинг севимли масканига айланган мазкур кутубхона юз минг китоб фондига эга ва бу ерда ўзбек ҳамда жаҳон адабиётининг энг сара асарлари жамланган.
[gallery-12811]
Кутубхона бир вақтнинг ўзида 200 нафардан ортиқ китобхонни ўз бағрига сиғдиради. Энг замонавий шарт-шароитларга эга зиё маскани ҳамиша китобхонлар билан гавжум.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА