Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ёшлар куни” янги ташаббусларга йўл очди
12:59 / 2026-02-27

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Ёшлар куни” сифатида белгиланиши келажак эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ахборот хуружларидан огоҳ бўлиш масалаларига алоҳида эътибор қаратишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур ташаббус доирасида Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети академик лицейида ёшларни касбга йўналтириш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбир ташкил этилди.

Миллий гвардия ва Ички ишлар органларининг мутасадди вакиллари, соҳа мутахассислари ҳамда лицейнинг ўқувчи-ёшлари иштирок этган тадбирда юртимизда тинчлик ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўлида фаолият юритаётган тизимларнинг иш тартиби, уларнинг вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда Ички ишлар вазирлиги академиясига ўқишга кириш тартиби, қабул жараёнлари, талаб этиладиган ҳужжатлар, жисмоний ва маънавий-руҳий тайёргарлик талаблари ҳақида тушунтиришлар берилди.  

Учрашувда бундай тадбирлар ёшларни касбга йўналтиришда, Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда хизмат қилиши таъкидланди.

Т.Рўзиев, ЎзА